Россиянинг «Ростов» жамоасида ўйнайдиган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни Италиянинг «Женоа» футбол клубига трансфери бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Келишув тахминан 8 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.
Футболчиларнинг тахминий қийматига ихтисослашган Германиянинг Transfermarkt портали 2020 йил июн ойида Марказий Осиёдаги энг қиммат ўйинчиларнинг қиймати тўғрисида янги маълумотларни эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг қиммат футболчиси тошкентлик «Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев бўлди — 1,3 миллион евро.
Ўзбек футболининг икки асосий юлдузи — Элдор Шомуродов (Россиянинг «Ростов» клуби) ва Одил Аҳмедов (Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ярим ҳимоячиси) мос равишда 5,2 миллион еврога ва 2 миллион еврога баҳоланди.