Италия мудофаа вазирининг Ўзбекистонга келиши нима ҳақида гапиради?

Россия Марказий Осиёда хавфсизлик кафолати ролини йуқотмоқда, дейди экспертлар. “Украина билан уруш унинг тажовузкор мақомини таъкидлайди. Шу боис Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон ўз мададларини олиш учун Россияга тенг кучга эга бўлган давлатларни топишга ҳаракат қилмоқда”, деб ёзади улар.

2023-йилнинг 26-апрел куни Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто Ўзбекистонга ташриф буюрди. У дастлаб мудофаа вазири генерал Баҳодир Қурбонов ва Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов, сўнгра Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Вазир Кросеттонинг ташрифи Мирзиёевнинг июн ойида Италияга бўлажак ташрифига тайёргарлик босқичи бўлди. Ушбу тадбир Италия ва Тошкент ўртасидаги янги узоқ муддатли ҳамкорликнинг бошланиши бўлиши кутилмоқда.

Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ўтган йил давомида ўсди. Аммо Крокеттонинг Ўзбекистонга ташрифи ҳукуматларнинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш истагидан далолат беради. Тошкент ва Рим халқаро хавфсизликнинг қатор масалалари, экстремизм ва терроризмга қарши курашда бир хил хавотирда. Италия учун эса Ўзбекистон билан хавфсизлик алоқаларини чуқурлаштириш геосиёсат ва иқтисодда ҳам имкониятлар очиши мумкин.

“Шу билан бирга, Тошкент НАТО аъзоси бўлган ва иқтисодиётда ҳам, ҳарбий соҳада ҳам Россияга қарши оғирлик қиладиган янги нуфузли ҳамкорга эга бўлиш имкониятига эга бўлади. Иқтисодий нуқтаи назардан Ўзбекистон Россияга қарамлигича қолмоқда, энергетика соҳасида ҳам. Бироқ Тошкент россияпараст КХШТга қайтмади ва ЕОИИга аъзо бўлмади. Бундан ташқари, Ўзбекистон бир неча бор Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тан олинишини қўллаб-қувватлашини билдирган”, — дея таъкидлайди украиналик сиёсатшунослар.

Украина ҳудудидаги уруш Марказий Осиёга кучли таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, Италияни Ўзбекистон ва Россия ўртасида юзага келиши мумкин бўлган можаронинг тўла ҳуқуқли иштирокчиси сифатида тасаввур қилиш қийин. Мутахассисларнинг фикрича, мамлакат ҳарбий саноат ва мудофаа соҳасида ишончли ҳамкорга айланиши мумкин.

Италия Тошкент билан алоқаларни чуқурлаштиришга жиддий интилиш билдирган. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам кўриши мумкин. Марказий Осиёда Россия таъсирини камайтиришни истамайдиган давлат йуқ. Европа Иттифоқи минтақани яқин келажакда муҳим геосиёсий ўйинчи сифатида кўради ва ҳамкорликка тайёр.