Италия россиялик олигархларнинг 140 миллион евро миқдоридаги активларини мусодара қила бошлади

Жума куни Италия ҳукумати мол-мулки Европа Иттифоқи (ЕИ) санкциялари остида қолган “россиялик олигарх”нинг яхтаси ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

“Италия полицияси яқинда Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкцияларга мувофиқ, Италия шимоли-ғарбидаги Лигурияда жойлашган Алексей Мордашовга тегишли 65 миллион евролик яхтани мусодара қилди”, — деди Италия ҳукумати раҳбарининг маслаҳатчиси Фердинандо ўз баёнотида Твиттер аккаунтида.

Алексей Мордашов «Северстал» металлургия гуруҳининг эгаси. У бошқа россиялик тадбиркорлар қатори Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган. Активларни музлатиш ва Европа Иттифоқида қолишни тақиқлаш Россия бизнес элитасига нисбатан кенг қўлланилади.

Жума куни кечқурун Алексей Мордашов вазиятга изоҳ берди.

“Ҳозирги геосиёсий тарангликка мутлақо алоқам йуқ ва ЕИ нега менга қарши санкциялар қўйганини тушунмаяпман”, — деди тадбиркор.

Италия матбуотининг хабар беришича, Сан-Ремода “Волга” гуруҳининг миллиардер эгаси Геннадий Тимченкога тегишли “Лена” яхтаси ҳам ҳибсга олинган.