Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майонинг сўзларига кўра, Италия Украина жанубидаги портларда дон кемаларининг чиқиб кетишини таъминлаш мақсадида миналардан тозалаш ишларида иштирок этишга тайёр.
бу ҳақда ilsole24ore ёзади.
«Биз Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, хусусан, донни ташиш учун денгиз йўлакларини яратишга босим ўтказмоқдамиз. Бунинг учун портлар яқинидаги, айниқса, Одесса яқинидаги денгиз ҳудудларини тозалаш керак», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Италия миналардан тозалаш ишларида иштирок этишга тайёрлигини билдирган.
«Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Туркия каби бошқа ҳамкорлар билан биргаликда операцияларни ўтказиш ва мувофиқлаштиришда марказий ролни ўз зиммасига олишига интиламиз», деди Ди Майо.
Италия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари таъкидлаганидек, донни экспорт қилиш «кемалар ва уларнинг юклари хавфсизлиги учун Россия кафолатлари билан» мумкин бўлади.