Италияда Соловёвнинг вилласи ёқиб юборилган

Номаълум шахслар эрта тонгда россиялик телебошловчининг вилласига ўзлари билан шиналар олиб ўт қўйишган.

Италияда Комо кўли қирғоғида россиялик телебошловчи Владимир Соловёвнинг вилласида ёнғин чиқди. Қутқарувчилар тезда ёнғинни ўчиришди. Дастлабки терговга кўра, бу ўт қўйиш бўлган. Бу ҳақда Corriere della Sera хабар берди.

Номаълум шахслар шиналар ёрдамида тарғиботчининг вилласига ўт қўймоқчи бўлган.

Қайд этилишича, уй аллақачон Италия ҳукумати томонидан россиялик олигархларга қарши иқтисодий санкциялар доирасида мусодара қилинган.