Янги ҳафта бошидаги об-ҳаво — об-ҳаво маълумоти

Ўзгидромет ҳафта бошига об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

3-апрелда бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди, 4-5-апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 3-апрелда 15-20°, 4-5-апрелда 12-17° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

3-4 апрел кунлари Навоий вилоятида бироз булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, айрим жойларда кучли момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 3-4 апрелда айрим жойларда секундига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-апрелда 9-14°, 4-5-апрелда кечаси 7-12°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари

Қисман булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда .саётган шамол 3-4 апрелда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 3-4-апрелда 18-23°, 5-апрелда 15-20° илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари

Қисман булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 3-4 апрелда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

3-4 апрел кунлари Қашқадарё вилоятида бироз булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, жойларда кучли момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 3-4 апрелда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли раёнлари

Қисман булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жойларда кучли. Тоғли ҳудудларда қорга ўтиш мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 3-4 апрелда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10°, кундузи 9-14° илиқ бўлади.