Янги йил арафасида метро тунги соат 01-00 гача ишлайди

“Тошкент метрополитени” ДУК Янги йил байрамларида ҳаракатланувчи таркибнинг ҳаракатланиш жадвали ҳақида малумот берди.

2021-йил 31-декабр куни метро доимий тасдиқланган жадвал асосида ишлайди. Иш вақти 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабр соат 05:00 дан 1 январ 01:00 гача йуловчиларга хизмат кўрсатади.

2022-йилнинг 1-январидан 4-январига қадар метро якшанба куни тасдиқланган жадвал асосида ишлайди.

Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси матбуот хизмати хабар берди.