Япония Украинадан дон экспорт қилишда ёрдам бермоқчи

Япония ва Германия ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли бузилган тартибни таъминлаш учун биргаликда ишлашга ваъда беришди.

Япония ва Германия Украинадан дон экспортини ташкил этишга ёрдам беради. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаси Хаяши маълум қилди, деб ёзади Kyodo агентлиги.

Бироқ вазир ҳар икки давлат айнан нима қилмоқчи эканлигига аниқлик киритмади.

Япония ва Германия ташқи ишлар вазирлари Москвага қарши иқтисодий санкцияларни сақлаб қолган ҳолда, Россиянинг Украинага бостириб кириши таҳдиди остида қолган қоидаларга асосланган халқаро тартибни қўллаб-қувватлаш учун биргаликда ишлашга ваъда беришди.

Таъкидланишича, икки вазир, шунингдек, «икки давлат Хитойнинг денгиз кучлари кучайиши фонида Ҳинд-Тинч океани минтақасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириши керак» деган фикрга келишган.

“Халқаро тартиб асосларига путур етказаётган Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши курашиш учун биз ҳамфикр давлатлар билан бирлашишимиз керак”, – деди Хаяши.