Энергетика вазирлиги: Янги йилга қадар мамлакатда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар бўлмайди

Ўзбекистон Республикасида келгуси байрамларда туну-кун электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этадиган ишчи гуруҳлар тузилмоқда.

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари келаётган байрамларда аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш йулга қўйиладими, деган саволга жавоб берди.

“Байрам кунлари, айниқса, Янги йил арафасида таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги сабабли электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада камаяди. Бунинг эвазига электр энергиясининг асосий қисми аҳоли ва айрим ижтимоий соҳа обектларига жўнатилади. Янги йил байрамларида электр таъминотида муаммо бўлмайди, деб ўйлайман”, — дейди Шерзод Хўжаев.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда куну тун юзага келган муаммоларни бартараф этадиган ишчи гуруҳлар тузилмоқда.