Эрон Ўзбекистонга чартер рейсларини йулга қўйишни режалаштирмоқда

Тошкентда Ўзбекистон транспорт вазирлиги раҳбарияти ва Эрон авиакомпанияси вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар яқин келажакда чартер ва мунтазам парвозларни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Эрон авиакомпанияси март ойидан бошлаб Тошкент-Теҳрон ва Теҳрон-Бухоро йуналишлари бўйича парвозларни бошлаш ниятида. Гап чартер рейслари ҳақида кетаётган бўлса-да, келажакда мунтазам рейсларни йулга қўйиш ва географияни кенгайтириш режалаштирилган.

Музокаралар Ўзбекистон транспорт вазирлигида бўлиб ўтди, у ерга Эрон авиакомпаниясининг тижорат ишлари бўйича раисининг ўринбосари бошчилигидаги Эрон делегацияси, шунингдек, сайёҳлик компаниясининг ижрочи директори М.Раҳманифар иштирок этди.

Ўзбекистон ва Эрон пойтахтлари ўртасида, шунингдек Теҳрондан Бухорога биринчи рейслар март ойида бошланиши мумкин. Ўзбекистон томони шерикларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлайди ва маҳаллий бозорга кирадиган хорижий авиакомпаниялар учун янги имкониятларни кўрсатиб беради. Хусусан, зиёрат туризми билан шуғулланадиган авиакомпаниялар учун Ўзбекистон аэропортларида хизмат кўрсатишда чегирмалар тақдим этилади.
Келажакда Эрон рейслар географиясини кенгайтириб, республика шаҳарлари билан доимий ҳаво алоқасини ўрнатмоқчи.