ЙПХ ҳайдовчиларнинг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишини текширишлари мумкин бўлади

ЙПХ ҳайдовчиларнинг тана суюқлигидаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни текшириш учун тестерлардан фойдаланишга рухсат берилади.

Ўзбекистонда йўл-патрул хизмати ходимларига (ЙПХ) наркотестерлардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. Ички ишлар вазирлиги тегишли ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Ҳужжат ЙПХ ходимларига ҳайдовчиларнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсирида бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш учун тестерлардан фойдаланиш имконини беради.

«Текширув ЙПХ ходими томонидан белгиланган тартибда махсус мослама (алкотест, наркотестер) ёрдамида транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқадиган ҳаводаги этанол буғининг концентрациясини ёки мавжудлигини аниқлаш йўли билан. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп воситалар, биологик суюқлик (тупурик) таркибидаги моддаларни мавжудлигини аниқлаш йўли билан ўтказилади», — дейилади ҳужжат матнида.

Ҳайдовчини кўрикдан ўтказиш натижаларига эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларига тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб борилади.