Кўриш ҳақида қайғуриш: Бухоро вилоятида тиббий кўрикдан ўтиш

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган аҳолини навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш бўлиб ўтди. Бу галги кўрик Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Бухоро филиали етакчи мутахассислари ҳамда туман марказий поликлиникаси офталмологлари иштирокида ўтказилди. Беморлар аввалроқ диагностика ва лаборатория текширувларидан ўтган ҳолда, поликлиниканинг електрон навбатига ёзилиб, қабул қилинди.

Вобкент туманида жами 57 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 41 нафар беморга амбулатор, 14 нафар беморга Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасида, яна 2 нафар беморга Республика Микрожарроҳликга ихтисослаштирилган кўз касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида бепул жарроҳлик амалиётига йўлланма берилди.

Шунингдек, тиббиёт ходимлари томонидан беморлар билан жисмоний фаолликнинг аҳамияти, соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш қоидалари ҳақида маърифий ишлар олиб борилди.