Вазирлар Маҳкамаси биноси қуёш панеллари ҳисобига тўлиқ қуёш энергияси билан таъминлашга ўтди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳудудида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. У йилига 1,1 миллион кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга, деб хабар берди Эергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундузи тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Ортиқча электр энергиясини электр тармоқларига юбориш мумкин, дейилади хабарда.
Станция Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида барпо этилди.
«Биз барча вазирлик ва идораларни ушбу ташаббусни амалга оширишга қўшилишларини сўраймиз», – дея чақирди Энергетика вазирлиги.