Канада Россияга қарши янги санкциялар киритди

Канада ҳукумати Украинадаги қуролли агрессия фонида Россияга қарши янги санкциялар киритди. Бу ҳақда 14 июл куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Россияга қарши навбатдаги чора-тадбирлар иқтисодиётнинг нефт-газ, кимё ва саноат тармоқларига таъсир қилади.

«Канада 2022-йил 14-июлда Россиянинг нефт-газ, кимё ва ишлаб чиқариш саноатига иккита ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатишни тақиқловчи махсус иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисидаги қоидаларга (Россия) қўшимча тузатишлар киритди», — дейилади ТИВ веб-сайт хабарида.

Санкциялар рўйхатига ушбу тармоқлардан саккизта янги саноат киритилди.