Канада украиналикларнинг Россия томонидан ўлдирилишини геноцид деб тан олди

Канада парламенти бир овоздан Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди. Бу ҳақда Канаданинг лапрессе.cа канали хабар бермоқда.

Овоз бериш депутат Хезер Макферсон Вакиллар палатасига “Россия Федерацияси Украина халқига қарши геноцид ҳаракатларини амалга ошираётганини” тан олиш таклифини киритганидан сўнг бошланган.

Канада парламенти аъзолари чоршанба куни, шунингдек, Украинада Россия Қуролли Кучлари томонидан Президент Владимир Путин ва Давлат Думасининг бошқа аъзолари бошчилигида содир этилган «инсониятга қарши тизимли ва оммавий ҳарбий жиноятларнинг этарли далиллари» ни эълон қилди.

Мурожаатда айтилишича, Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий жиноятларига қуйидагилар киради: оммавий ваҳшийликлар, украиналик тинч аҳолини қасддан ўлдиришнинг мунтазам ҳолатлари, жасадларни таҳқирлаш, украиналик болаларни мажбуран топшириш, қийноқлар, жисмоний шикаст етказиш, руҳий жароҳатлар, зўрлаш.