Туризм қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик салоҳиятини бутун дунёга тарғиб қилиш мақсадида Самарқанд вилояти делегацияси Канадада бўлиб ўтадиган «Montreal International Tourism and Travel Show — 2023» нуфузли халқаро сайёҳлик ярмаркасида фаол иштирок этмоқда.
Мазкур тадбирда вилоятга хорижлик сайёҳларни жалб етиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган делегация ўзининг ноёб маҳсулотлари ва сайёҳлик хизматларини намойиш этмоқда.
Делегация аъзолари хорижий сайёҳлик компаниялари ва хорижий сайёҳлик агентликлари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар муваффақиятли ўтказди.
Учрашувларда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳияти, халқаро аэропорт имкониятлари, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш борасидаги ишлар, шунингдек, вилоятда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун яратилган замонавий инфратузилма объектлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Шунингдек, улар ўзбек халқининг бой тарихий ва маданий мероси Самарқандни сайёҳлар учун ноёб масканга айлантирганини алоҳида таъкидладилар.
Делегациянинг ушбу фаол дипломатик фаолияти Самарқанд ва Канада ўртасидаги туризм алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, шунингдек, дунёнинг турли бурчакларидан келган саёҳатчиларга Самарқанд мўжизаларини кашф қилиш имконини беради ва бу ҳудудни асосий туристик йўналишлардан бирига айлантиради.