Катта еттилик» Россия Федерациясида нефт нархига «шифт» жорий этиш вариантини кўриб чиқади

Қўшма Штатлар томонидан таклиф қилинган режада Россия нефтини ўз таннархидан юқори нархда сотиб олишни тақиқлаш кўзда тутилган.

G7 етакчилари Баварияда бўлиб ўтадиган саммитда АҚШнинг нефт нархининг жаҳон «шифтини» жорий этиш ғоясини кўриб чиқади. Бу ҳақда 24-июн, жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа кенгаши президенти Шарл Мишел маълум қилди.

«Кейинги дам олиш кунлари G7 йиғилишида иштирок етамиз, тасдиқлай оламанки, бу G7 йиғилиши кун тартибининг мавзуси бўлади ва биз бундай мумкин бўлган таклифнинг ижобий томонлари нимада еканлигини кўрамиз», деди Мишел.

Унинг сўзларига кўра, G7 етакчилари юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишлари учун ҳамма нарсани ҳисобга олишлари керак.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен қўшимча қилганидек, бундай чорани жорий қилиш учун «глобал коалиция» зарур.

Гап АҚШ режаси ҳақида кетмоқда, унга кўра Украинанинг иттифоқчилари Россияга унинг нефти учун ишлаб чиқариш таннархидан кўп пул тўламайди. Россия нефти жаҳон иқтисодиётига ёрдам бериб, жаҳон бозорларига чиқишда давом этади, аммо Россия Федерацияси бунинг учун камроқ пул олади.