Катта еттилик Россия Федерациясини босиб олинган Запороже атом электр стансияси устидан назоратни Украинага қайтаришга чақирди

Катта еттилик мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россияни босиб олинган Запороже атом электр станцияси устидан назоратни Украинага қайтаришга чақирди.

G7 давлатларининг баёноти 10-август, чоршанба куни эълон қилинди.

“Биз Россияни зудлик билан Запороже атом электр станцияси устидан тўлиқ назоратни ўзининг қонуний суверен эгаси Украинага қайтаришга ва ушбу объектлар хавфсиз ишлашини таъминлаш учун Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларидаги барча атом иншоотлари устидан назоратни қайтаришга чақирамиз”, — дейилади баёнотда.

Катта еттилик, шунингдек, МАГАТЕнинг “Украинада ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш” саъй-ҳаракатларини олқишлади.

“Бундай вазиятда биз Украинанинг тўлиқ суверенитетини ҳурмат қилган ҳолда, ядровий хавфсизлик ва кафолатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Запороже АЭСда МАГАТЭ экспертларининг миссиясига кўмаклашиш муҳимлигини таъкидлаймиз”, — дейилади ҳужжатда.