Келгуси йил Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Келгуси йилнинг ноябр ойида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ишлари бошланди.

2021 йил 1-25 ноябр кунлари режалаштирилган бўлиб, натижада Ўзбекистон фуқароларининг аниқ сони аниқланади.

Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг порталида «2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори эълон қилинди.

Ҳужжатда, аҳолини рўйхатга олиш кунлари 2022 йил 1-25 ноябр кунлари белгиланган, синов аҳоли рўйхатга олиниши 2021 йил 1-25 ноябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Лойиҳада Дастурни ва аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби тўғрисидаги ташкилий ва услубий низомни тасдиқлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳужжат қабул қилиниши билан 2022 йилга мўлжалланган аҳолини рўйхатга олиш шакллари рўйхати ва аҳолини рўйхатга олиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг хизматларини жалб қилиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 августдан 2022 йил 1 декабргача бутун мамлакат бўйлаб маъмурий-ҳудудий тузилманинг ўзгариши, объектларнинг номланиши ва қайта номланиши тўхтатилди.