КХШТ кучларининг Қозоғистонга киритилиши Ўзбекистон учун нимани англатади?

Қозоғистондаги тартибсизликлар мамлакат ҳукумати томонидан куч ишлатиш йули билан бартараф этилди. Ғарб сиёсатшунослари бу воқеа Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги вазиятга қандай таъсир қилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди. Уларнинг фикрича, ҳамма нарсага қарамай, норозилик ҳаракатлари давом этади.

Қозоғистондаги норозилик намойишлари суюлтирилган газ нархининг кўтарилишидан халқ норозилиги сабаб бўлган. Бу расмийлар ва норози одамлар ўртасидаги мулоқотни талаб қиладиган ички можаро эди. Намойишчиларни кутиб олиш чоралари кўрилди, аммо вазият янада мураккаблашди. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатдаги террорчилар ва уларнинг давлатга бўлган тажовузлари ҳақида маълумот берди. Шундан келиб чиқиб, КХШТдан ёрдам сўралган, шундан сўнг ташкилот тинчликпарвар кучлари мамлакатга олиб келинган.

Ғарб кузатувчилари хавотир билдиришди ва бир неча бор томонларни муаммони демократик йул билан ҳал қилишга, яъни мулоқотга чақиришди. Европа Иттифоқининг эътибори шу ерда тўхтади. Ғарб давлатлари етакчилари Ғарб бундай усулларни маъқулламаслигини, бироқ “демократик ечим”га даъват қилишдан ташқари, ҳеч нарса қилмоқчи эмаслигини очиқ айтишди.

Террорчилар агрессиясига қарши тинчликпарвар кучларни ўтказиш усулини муваффақиятли ишлаб чиққан Путин бу ҳаракатларини бошқа давлатлар, масалан, Қозоғистон каби КХШТга аъзо бўлган Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида ҳам бемалол такрорлай олади.
“Ўзбекистон ва Туркманистонда вазият бошқача. Бу икки республика мисолида Россия раҳбари бошқача ҳаракат қилиши ва “халқ ва мухолифат” томонига ўтиши мумкин. Бундан ташқари, у Россия махсус хизматлари ёрдамида мухолифатни яратиши ёки пора бериши мумкин. Айни пайтда Ўзбекистон Путин учун ўз режаларини амалга оширишда энг қийин давлатга айланади, чунки Мирзиёев мамлакатда демократик институтларни ўрнатишга, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Демак, халқ Қозоғистондаги каби ўз хоҳиши билан норозилик намойишига чиқиши даргумон”, — деб ёзади Ғарб сиёсий таҳлилчилари.

КХШТ тинчликпарвар кучлари вазият тўлиқ барқарорлаштирилгунга қадар Қозоғистонда қолади, деди Россия Ҳаво-десант кучлари қўмондони, Қозоғистондаги КХШТ тинчликпарвар контингентига раҳбарлик қилаётган генерал-полковник Андрей Сердюков ва мамлакат президенти Қосим-Жомарт Токаев.
Ғарб сиёсий таҳлилчиларининг таъкидлашича, ҳозирги вазият мамлакат суверенитетини қисман ёки тўлиқ йуқотишдир. Энтони Блинкен Қозоғистон ҳукуматини мамлакатдаги вазиятни тинч йул билан ҳал қилишга чақирди.

Ғарблик таҳлилчилар вазиятни қуйидагича кўришмоқда: “Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 2021-йил охирида тузилган стратегик шериклик бўйича иттифоқни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш мумкин, чунки Нур-Султон ҳозир Москванинг кучли таъсири остида. Тошкентнинг Марказий Осиёни Россиядан ажратилган ягона сиёсий тузилмага бирлаштириш режалари кўз ўнгимизда эриб кетмоқда”.