Киев вилоятида Россиянинг ўққа тутилиши оқибатида 1300 дан ортиқ жасад топилди

Киев вилоятида 1300 дан ортиқ ўлган украиналикларнинг жасади топилди, яна 300 киши бедарак йўқолган.

Тафсилотларни Киев вилояти полицияси раҳбари аниқлади.

Киев вилоятида 21-июн ҳолатига кўра, босқинчилар қўлидан ҳалок бўлган маҳаллий аҳолининг 1333 нафар жасади топилган. Яна 300 киши бедарак йўқолган, деди Киев вилояти полицияси бошлиғи Андрей Небытов 21 июн куни телемарафон эфирида.

«Афсуски, биз ҳалок бўлган фуқароларимизнинг жасадларини топишда давом этмоқдамиз… Ҳозиргача бизда 1333 нафар ҳалок бўлган украиналик жасади бор, улар терговчилар томонидан текширилиб, суд-тиббиёт муассасаларига топширилган», — деди у.

Небытовнинг сўзларига кўра, украиналикларнинг ярмидан кўпи ўқ отишдан ҳалок бўлган.

Топилган охирги дафн жойида етти киши топилган.

«Аслида одамлар қатлам-қатлам кўмилган… уларнинг ҳар бирининг тиззалари ва бошидан ўқ бор эди. Улар фуқаролик кийимида топилган, бугун эса уларнинг шахсини аниқлаш жараёни давом этмоқда», — қошимча килди Киев вилояти полицияси раҳбари.

Айни пайтда 213 кишининг шахси аниқланмаган, 300 киши бедарак йўқолган.