Когоннинг аёли ўз дўконини ҳокимликка ҳадя қилган

Бухоро вилоятида яшовчи Х.Рашидова ўз дўконини бош автовокзал ҳудудида жойлашган Когон ҳокимлигига совға қилди.

Аёлнинг саховатли совғаси ҳоким Когон Ҳаёт Давлатовнинг 15 декабрдаги қароридан маълум бўлди. Ҳужжатда айтилишича, майдони 60 квадрат метр бўлган дўконни текинга бериш тўғрисидаги аризага Рашидова 6 декабр куни имзо чеккан.

Бу фуқаролар томонидан маъмуриятга катта миқдорда совғалар тақдим этилишининг иккинчи ҳолатидир. Эслатиб ўтамиз, ноябр ойи охирида фуқаро Зиёда Латипова Тошкент шаҳар ҳокимлигига қора рангли Mercedes Benz S500 Hybrid автомобилини совға қилган эди.

Айни пайтда Адлия вазирлиги томонидан Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси ишлаб чиқилган. Бу мансабдор шахслар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган совғаларнинг қийматини чеклайди. Бироқ мазкур ҳужжат фуқаролар томонидан маъмурият балансига тақдим этган совғалар миқдорини тартибга соладими ёки йуқми, ҳозирча номаълум.