Латвия, Литва ва Эстония Россия элчиларини чиқариб юбормоқда

Латвия, Литва ва Эстония Россия элчихоналари ходимларини “хавфсизликка путур етказиш” ва “ташвиқотни тарқатиш” сабабли чиқариб юборишга қарор қилди.

Қарор “дипломатик мақомига зид боʻлган фаолият” ҳамда Россия Федерациясининг Украинада давом этаётган махсус операцияси муносабати билан қабул қилинди”, — деди Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич.

«Россия элчихонасининг 3 нафар ходимини Латвиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилдим. Бундай қарор Россиянинг Украинадаги агрессияси ва уларнинг фаолияти дипломатик мақомга тўғри келмаслиги муносабати билан қабул қилинди», деб ёзди у ўзининг Твиттер саҳифасида.

Ринкевичнинг қўшимча қилишича, қарор Литва ва Эстония билан келишилган.

Маълумки, Эстония ҳам уч нафар дипломатини юборади.

“Бугун, 18-март куни Эстония ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Эстониядаги элчисини чақириб, дипломатик мақомга эга Россия элчихонасининг уч нафар ходими персона нон грата деб эълон қилингани ҳақида дипломатик нота тақдим этди”, — дейилади мамлакат ҳукумати сайтида.

Россия элчисига дипломатик нота топширган сиёсий масалалар бўйича вице-канслер Рейн Таммсаар ушбу шахсларнинг Эстониядаги фаолияти Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид эканлигини, шунинг учун улар 72 соат ичида Эстонияни тарк этиши кераклигини таъкидлади.

Литва Россия дипломатик департаментининг тўрт нафар ходимини чиқариб юборади.