Латвия Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлагани учун фуқароларни фуқароликдан маҳрум қилмоқчи

Латвия раҳбари Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлаётган одамларни фуқароликдан маҳрум қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бу ҳақда у RTVi телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

Левитс ҳозирги вазиятда бетараф бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

«Агар инсон бетараф бўлса, демак у масаланинг моҳиятини тушунмаган», — деди Латвия президенти.

Унинг сўзларига кўра, латвиялик руслар орасида «аниқ украинапараст» бўлган қисми бор, бироқ «нима бўлаётганини ҳали тушунмаган, бироқ аста-секин тушунишга интилаётган»лар ҳам бор.

«Бир қисми, яъни озчилик, Россия позициясини қўллаб-қувватламоқда. Бу эса улар демократия спектридан ташқарида эканлигини англатади», – дея таъкидлади Левитс.

Унга кўра, Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватловчиларни Латвия фуқаролигидан маҳрум қилиш рўйхатига киритиш мумкин: гап икки фуқаролиг эгалари ҳақида кетмоқда.

Левицнинг қўшимча қилишича, тегишли қонун лойиҳаси Саймада.