Литва Россия газидан бутунлай воз кечди

Апрел ойининг бошидан Литва газ узатиш тизими Россия Федерациясидан табиий газ импортисиз ишлаш ниятида.

Бу ҳақда Литва Энергетика вазирлигининг 2 апрелдаги баёнотида айтилади.

“Россия газидан тоʻлиқ энергетик мустақилликка эришишни мақсад қилган, Россиянинг Европадаги энергетик шантажига ва Украинадаги урушга жавобан Литва Россия газидан бутунлай воз кечди: шу ой бошидан Литва газ транспорти тизими Россия газини импорт қилмасдан ишламоқда”, деди вазирлик.

Хабар қилинишича, Литванинг газ узатиш тизими оператори Амбер Грид маълумотларига кўра, 2-апрел ҳолатига кўра, Литва-Беларус алоқаси орқали Литва эҳтиёжлари учун Россия газининг импорти 0 МВт/соатни ташкил қилган.

Литванинг барча газ эҳтиёжлари Клайпеда суюлтирилган газ терминали орқали қондирилади. Суюлтирилган газ терминали оператори «Клайпедос нафта» нинг расман эълон қилинган жадваллари шуни кўрсатадики, терминал ҳар ойда учта катта ҳажмдаги суюлтирилган газ олади, бу барча истеъмолчилар учун етарли бўлиши керак, деб таъкидлайди Энергетика вазирлиги.

Маълум қилинишича, яқин вақт ичида мижозлар газ ташиш учун фақат терминалдан буюртма берган. Зарур бўлганда, Литвага газни Латвия билан газ алоқаси орқали, 1 майдан эса Полша билан газ алоқаси орқали ҳам етказиб бериш мумкин.