Литва Украина Қуролли Кучларига 20 та йўлтанламас ва юк машиналарини топширди

Украина ҳарбийлари Литвадан навбатдаги ҳарбий ёрдам партияси – миналардан тозалаш операцияси учун 20 та машина олди.

Бу ҳақда 7-июн, сешанба куни Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас Twitterда маълум қилди.

«25-май куни мен Литва Украинага янги қўллаб-қувватлаш партиясини тайёрлаётганини эълон қилдим. Бугун мен 10 та ҳарбий юк машинаси ва 10 та йўлтанламас (минадан тозалаш операциялари учун) аллақачон Украинада эканлигини эълон қиламан!»деб ёзган эди.

Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, яқин вақт ичида Украина Қуролли кучлари Литвадан 20 та М113 зирҳли техникасини олади.

Анушаускас, шунингдек, литваликлар жанговар учувчисиз самолёт Bayraktar сотиб олиш ва Украинага жўнатиш учун 5 миллион евро йиғишганини маълум қилди.

«Литваликлар Украинага Bayraktar учун пул хайрия қилишди ва улар унга ном танладилар. У Vanagas (инглизчада Hawk, украинча Яструб) деб номланади», — дейилади хабарда.