Литва Украинага оғир миномётлар юбормоқда

Литва ҳукумати Украинага оғир миномётларни топширди. Уларнинг аниқ сони кўрсатилмаган, аммо ўтказилган барча ҳарбий ёрдамнинг умумий қиймати ўнлаб миллионеврони ташкил этади, деб хабар берди BNS агентлиги 21 апрел куни.

«Биз Украинани қўллаб-қувватлаш учун оғир миномётларни топширдик, сонини айтмайман, лекин кўп нарсани топширдик», деди Литва миллий мудофаа вазири Арвидас Анушаускас.

Унга кўра, Украина нафақат ПЗРК Stinger, балки бошқа танкга қарши, зенит қуроллари, ўқ-дорилар, гранаталар, пулемётлар ва бошқаларни ҳам олган.

«Ҳаммасини номлаш қийин. Бир ой олдин мен ҳисоблаб чиқдим, ҳар хил кўринишдаги 35 та позиция бор эди», – деди Литва вазири.

Анушаускаснинг таъкидлашича, кўрсатилган ёрдам нархи бир неча ўн миллионеврони ташкил қилади.