Мадридда кўчалар Украина қаҳрамон шаҳарлари шарафига ўзгартирилади

Мадридда Россия элчихонаси ёнидаги кўча Буча ёки Ирпен деб номланади, Россия ва Санкт-Петербург кўчаларининг номлари эса Киев ва Мариупол билан алмаштирилади. Бу ҳақда Украинанинг Испаниядаги элчихонаси хабар берди.

Украинанинг Испаниядаги элчиси Сергей Поҳорелтсевнинг Мадрид мэри Хосе Луис Мартинес Алмейда билан учрашувида кўчалар номини ўзгартириш ғояси қўллаб-қувватланди. Элчи испанларга Мадридга жўнаб кетган украиналикларни қўллаб-қувватлаганликлари ҳамда Украинага инсонпарварлик ёрдамини йиғиш ва етказишни ташкил этишда кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди. Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор аниқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Путиннинг Мадриднинг “Олтин калити” фахрий нишонидан маҳрум қилингани ҳақида ҳам хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Оттавада Россия элчихонаси жойлашган кўчадаги бошқа йул белгилари ёнига «Эркин Украина» сариқ-кўк рангли белгилар ёпиштирилган эди.