Магистрал газ қувурларининг тўлиқ ишлашини тиклаш учун 2 кун керак бўлади

Газ корхоналари электр таъминоти тизимидаги носозликдан кейин юзага келган технологик жараёнлардаги бузилишларни бартараф этиш бўйича реставрация ишларини давом эттирмоқда.

Мутахассислар томонидан тақдим этилган ҳисоботларга кўра, газ корхоналари электр станцияларини зарур даражадаги газ билан таъминлаш ва газ қувурлари тизимидаги зарур иш босимини тиклаш учун камида 2 кун керак бўлади. Айни пайтда компрессор стансияларини тўлиқ ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон газ конлари ва қайта ишлаш корхоналарида энергия таъминоти тизимидаги носозликлар туфайли технологик жараёнларнинг бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу, ўз навбатида, табиий газ ишлаб чиқаришнинг камайишига олиб келади.

Шу билан бирга, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти тизимидаги компрессор станция агрегатлари фаолияти тўхтатилди. Шу тариқа, 25-январ куни Ғаллаорол компрессор станциясида (КС) 12 газ насос агрегати (ГПУ) ишламай қолди.

“Ўзтрансгаз” аксиядорлик жамиятида юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Республика штаби назорати остида Фавқулодда вазиятлар гуруҳи тузилиб, авария-таъмирлаш гуруҳлари сафарбар этилди. Гуруҳнинг асосий вазифаси Республика штаби билан келишилган ҳолда иссиқлик электр станцияларини муддатидан олдин ишга тушириш ва газ узатиш тизимини тиклашда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Натижада 25-26 январ кунлари авария ҳолатида тўхтаб қолган 6 та компрессор станциясидан 5 таси тўлиқ қувват билан ишламай туриб ишга туширилди.

Жорий йилнинг 26 январ куни соат 18:00 ҳолатига кўра магистрал газ қувурлари тармоғига етказиб берилган табиий газнинг бир соатлик ҳажми 4839 минг куб метрни ташкил этди.

Шундан ишлаб чиқарилган газ ҳажми соатига 3261 минг кубометр (25-январ соат 10:00 ҳолатига кўра 5490 минг куб метр), газ импорти соатига 710 минг куб метр (25-январ соат 10:00 ҳолатига кўра 620 минг куб метр) ни ташкил этади. Ер ости омборларидан олинган газ ҳажми соатига 868 минг куб метрни ташкил қилди (25 январ соат 10:00 ҳолатига кўра 870 минг кубометр).