Ўзбекистондаги мактаблардан бирида коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли карантин эълон қилинди. Таълим муассасасида COVID-19 билан касалланган 20 бола аниқланди.
Касалланганлар орасида учинчи синфда тўққиз, бешинчи синфда тўрт, еттинчи синфда уч ва 10-11 синфларда тўртта ўқувчи бор.
16 сентябрдан бошлаб юқоридаги мактабда ўқиш онлайн форматга ўтказилди.
Карантин ҳақидаги маълумотни Қашқадарё вилояти санитария-эпидемиология фаровонлиги ва аҳоли саломатлиги бошқармаси ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи бошида Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари ўқувчилари қандай ҳолларда масофадан ўқишларини айтганди.