Мариуполда шиддатли жанглар давом этмоқда – Британия разведкаси

Россия кучлари 160 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарни мунтазам бомбардимон қилинмоқда ва инсонпарварлик ёрдами етиб боришига тўсқинлик қилмоқда. Қамалдаги Мариуполда шиддатли жанглар давом етмоқда, шаҳар Россия ҳаво ҳужумларига учрамоқда.

Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг 6-апрелда эълон қилинган ҳисоботида айтилади.

Британия разведкаси маълумотларига кўра, Мариуполдаги гуманитар вазият ёмонлашмоқда.

«Қолган 160 минг аҳолининг аксариятида електр, алоқа, дори-дармон, иссиқлик ва сув йўқ. Россия кучлари инсонпарварлик ёрдамининг етиб боришига тўсқинлик қилмоқда, бу эса ҳимоячиларни таслим бўлишга мажбур қилиши мумкин», – дея таъкидлади Британия ҳарбий департаменти.