Mazda Motor Corporation Россияда автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар сотишни тўхтатди. Компания Украина халқига ёрдам бериш учун 1 миллион евро хайрия қилади.
Бу ҳақда компаниянинг Facebook даги саҳифасида қайд этилган.
«Компания Украинада рўй бераётган воқеалардан чуқур қайғуда ва БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлигига 1 миллион евро ўтказмоқда, Украина ва минтақа давлатларида жабрланган аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатмоқда. Тинчлик ва хавфсизлик, барқаролик имкон қадар тезроқ Украинага қайтишига умид қиламиз”, дейилади баёнотда.