Мигрантлар учун поездлар: ўзбекистонликлар Россия Федерациясидан 25 ва 28 июн кунлари чиқиб кетишлари мумкин

«Ўзбекистон темир йуллари» компаниясидан хабар беришларича, Волжский-Тошкент йуналишидаги биринчи поезд Волжский темир йул станциясидан Тошкентга 25 июн куни соат 20:57 да йул олади.

28 июн куни соат 22:28 да поезд Москванинг Қозон темир йул станциясидан Тошкент йуналиши бўйича ҳаракатланади. Россия Федерацияси ҳудудидан поездлар қўшимча тўхташсиз ўтади.

Поезднинг ишга туширилиши Россияда бўлган ва пандемия пайтида транспорт чекловлари туфайли Ўзбекистонга жўнаб кетолмайдиган ўзбекистонликларнинг кўплиги билан боғлиқ.

Компания электрон чипталарни сотишни бошлади. Ҳар бир инсон Ўзбекистонда «Ўзбекистон темир йуллари» нинг расмий веб-сайти орқали чипта сотиб олиши ва уларнинг электрон нусхаларини Россиядаги қариндошларига юбориши мумкин.