Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратиш бўйича танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Миллий мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда стартап лойиҳалари» мавзусида танлов эълон қилинди.

Танловда иштирок этувчи стартап лойиҳаси ташаббускорларидан аризалар 2022-йил 31-июлдан 1-октабргача қабул қилинади.

Стартап лойиҳаси ташаббускори лойиҳа таъсисчиларидан бири (компания бўлса, асосий акциядорлардан бири) бўлиши керак. Лойиҳа ташаббускори (битта иштирокчи) битта лойиҳа билан иштирок этиши мумкин.

Танловда барча йўналишлар бўйича кенг кўламли стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар ўзларининг инновациялари ва технологияларига асосланган бўлиши керак.