Мирза Азизов нимадан вафот этгани маълум бўлди

Мирза Азизовнинг ўлими бир неча кун олдин маълум бўлган. Ўзбекистон халқ артисти шу йилнинг 16 апрелида вафот этди.

Хабарларга кўра, актёр 23 март куни 2-ихтисослаштирилган Зангиота касалхонасига ётқизилган. Оғир ҳолати туфайли Азизов касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Тиббий кўрик пайтида актёрда икки томонлама пневмония, коронавирус инфекцияси, юрак муаммолари, иккинчи даражали гипертония, иккинчи даражали семириш ва қандли диабет борлиги маълум бўлди. 23 мартдан то вафотигача актёр реанимацияда эди ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 59 ёшида вафот этди.