Молдова ўз ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар хавфини баҳолади

Молдова раҳбарияти ҳамкорлари билан республикадаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди.

Кишинёвда қайд этилган.

Молдова ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар хавфи минимал. Бу ҳақда 9-май, душанба куни бош вазир Наталья Гаврилица БМТ бош котиби Гутерриш билан биргаликда матбуот анжуманида маълум қилди.

Хусусан, у Молдова ҳукумати чегарадаги кескинликни бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганига ишонтирди. Гаврилицанинг сўзларига кўра, турли дипломатик форматлар қўлланилади.

«Биз сафарбарлик эҳтимоли ҳақидаги хабарни аллақачон бир неча бор рад этган эдик. Ҳозирча бизда ташвишланиш ва бундай чорага мурожаат қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ», деди бош вазир.

БМТ Бош котиби Кишинёвга 9-май куни келди. Аввалроқ Гутерриш президент Майя Санду билан учрашиши керак эди, бироқ унинг соғлиғидаги муаммолар туфайли музокаралар тўхтаб қолди. Якунда бош котиб Гаврилица билан учрашди.