Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси Ўзбекистонда ўтказилган референдумни кузатиб бормоқда

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси “Мамлакат Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми бўйича ўз ишини давом эттирмоқда.

Миссия аъзолари референдум ўтказиш учун масъул бўлган бир қанча комиссияларда, жумладан, Ўзбекистоннинг турли вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳридаги участка ва округ комиссияларида бўлди.

Комиссиялар раҳбарияти билан учрашувларда кузатувчилар Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган календар режасига мувофиқ референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни билан танишди.

Миссия аъзолари, шунингдек, 19-апрелда бошланган ва 2023-йилнинг 26-апрелига қадар давом этадиган муддатидан олдин овоз бериш жараёнини кузатиб борадилар.

Улар овоз бериш учун биноларни тайёрлаш, уларни зарур жиҳозлар ва ахборот материаллари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратди.

Миссия таркибига МДҲнинг турли аъзолари давлатларидан 95 нафар кузатувчи жалб этилган.