Мутахассислар ЖСТнинг афзалликлари ҳақида гапирдилар

Ҳозиргача Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат бўлиб қолмоқда, бунда Россия етакчи бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Москва Тошкентни кузатувчи мақомидан иқтисодий ассоциациянинг тўлақонли аъзолигига ўтказишга уринишларини давом эттирмоқда. “ЕОИИнинг республикага салбий таъсиридан ташқари, ҳозирги геосиёсий вазиятда россияпараст иттифоққа аъзолик иккиламчи санкцияларни қўллашга олиб келиши мумкин”, – дейди Ғарб иқтисодий экспертлари.

2017-йилдан буён Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнини қайта тиклаш масаласи кун тартибига қайтди. Бу республикада ҳокимият алмашгандан ва валюта курси устидан давлат назорати бекор қилингандан кейин содир бўлди. Ўшандан бери Россия Тошкентга ЖСТ ўрнига ЕОИИга кириш йулини танлаши учун босимни кучайтирди. Иқтисодий иттифоқларнинг ҳар бирида белгиланган баъзи қоидаларга кўра, уларнинг бирида иштирок этиш бошқасига қўшилишда муаммоларни келтириб чиқаради.

Бугунги кунга қадар дунёнинг 164 давлати ЖСТга аъзо. Ушбу ташкилот иштирокчиларга экспорт/импорт божларини камайтириш, инвестициялар учун қулай муҳит яратиш, ўз давлатларида соғлом рақобатни яхшилаш ва йирик бизнес монополиясини бартараф этиш имконини беради.

Бошқа томондан, ЕОИИ иштирокчилар ўртасида капитал, меҳнат ресурслари, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатини яратиш учун яратилган. 2022 йилда Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошланиши билан Ғарб Россия Федерациясига нисбатан мисли кўрилмаган миқдордаги санктсияларни киритди.

Ғарб экспертларининг фикрича, эртами-кечми санксия қўйилган товарларнинг реекспорт қилинишига йул қўймаслик мақсадида ЕОИИ иштирокчиларига нисбатан ҳам санкциялар жорий қилинади.

“Жаҳон савдо блокларига энг кам интеграциялашган Ўзбекистон учун ЖСТга аъзо бўлиш муҳим қадамдир. ЕОИИга қўшилиш масаласи, айниқса, бугунги глобал сиёсий беқарорлик ва Россиядан қўшниларига нисбатан тажовузкорлик ва ҳозирги вазиятда унинг ҳаракатлари шароитида фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин”, – дейди ғарб экспертлари.