НАТО қирувчилари Россия самолётларини тутиб олиш учун кўтарилди

Сўнгги кунларда НАТО қирувчи самолётлари Россия самолётларини Болтиқбўйи ва Қора денгизлар узра тутиб олиш учун бир неча бор кўтарилди, чунки Россия самолётлари Иттифоқ ҳаво ҳудудига яқинлашди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

“Ҳам Болтиқбўйи, ҳам Қора денгиз минтақаларида жойлаштирилган НАТО қирувчи самолётлари сўнгги тўрт кун ичида бир неча бор Россия самолётларини Иттифоқчилар ҳаво кенгликлари яқинида кузатиб бориш ва тутиб олишга уринди”, — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, НАТО радарлари сешанба кунидан бери бир қанча номаълум самолётларни кузатмоқда.

«Сешанба кунидан бошлаб Полша, Дания, Франция ва Испаниядан турли вақтларда Иттифоқ ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Болтиқбўйида парвоз қилган. Руминия ва Британиянинг тезкор қирувчи самолётлари Қора денгиз минтақасида номаълум объектларни аниқлаш учун кўтарилган. Улар Иттифоқ ҳаво ҳудудига яқинлашаётган эди”, деди НАТО ҳаво қўмондонлиги.