НАТО ва G7 саммитлари – учта асосий мақсад номланди

G7 ва Натонинг бўлажак саммитлари ташкилотчилари томонидан белгиланган барча стратегик мақсадлар Украинадаги урушни ҳал қилиш билан боғлиқ.

Бу ҳақда АҚШ Давлат хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.

Биринчи мақсад, дейди у, АҚШнинг демократик, суверен Украинани қатъий қўллаб-қувватлашини кучайтириш ва уруш учун Россияни жавобгарликка тортиш.

Иккинчи мақсад, хусусан, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши шароитида жаҳон иқтисодиёти учун бузувчи хатарларни бошқаришдир.

Учинчи асосий мақсад – демократия ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга, авторитар ва коррупцион ёндашувларни енгишга қодир бўлган дунёга ахборот нуқтаи назарини шакллантиришдир.

Эслатиб ўтамиз, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 28-30 июн кунлари Мадридда бўлиб ўтадиган Алянс саммитини трансформациялар саммити деб атади.