Нидерландия Россиянинг 516 миллион евролик активларини музлатиб қўйди

Нидерландияда Россиянинг деярли 516 миллион евролик активлари ва шартномалари музлатиб қўйилди. Бу ҳақда Вакиллар палатасига юборилган мактубда айтилади, деб ёзади NOS.

Бу Россия банклари, ишончли идоралар, пенсия жамғармалари ва инвестиция институтлари раҳбарлари билан муносабатларга тегишли.

Бундан ташқари, 154 миллиондан ортиқ транзакция блокланган.

«Бу мисли кўрилмаган даражада мустаҳкам пакет», деди ташқи ишлар вазири Вопке Хоекстра.

Айни пайтда Грузия ҳам Россияга қарши санкцияларга қўшилди. «Биз Россия Федерациясига қарши барча халқаро молиявий санкцияларда иштирок этмоқдамиз ва бу ҳақиқатан ҳам бизнинг молиявий секторимиз учун ниманидир англатади», деди Грузия раҳбари Саломе Зурабишвили.