Ноябр ойида кекса сайёҳлар ички саёҳатларда чегирмаларга эга бўлишади

Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун ёши катта сайёҳлар транспорт компаниялари, меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ташкил этилган чегирмалардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Чегирмалар миқдори 223 та жойлаштириш обекти (меҳмонхона ва меҳмон уйлари) хизматлари учун 50% гача, 204 та умумий овқатланиш корхоналари хизматлари учун эса 20% гача, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги.

“Ўзбекистон ҳаво йуллари” Миллий авиакомпанияси 1-30 ноябр кунлари 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун республика бўйлаб ҳаво қатнови учун иқтисодиёт ва бизнес тоифаларининг амалдаги нархларига (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M дан ташқари) 25% лик чегирмаларни тақдим этади.

“Ўзбекистон темир йуллари” ички тарифларга 10%, “Ўзавтотранс сервис” эса маҳаллий йуналишларда автобус чипталари нархига бир хил чегирмаларни тақдим этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 6 та зиёратгоҳда кексаларнинг зиёратига бориш ва маданий мерос объектларига ташриф буюриш учун 50% лик чегирмалар белгиланди.

Маданий мерос агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги 24 та маданий мерос обектларига кириш учун 20 фоизлик чегирмалар жорий этилди.

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 14 та ҳудудга зиёратгоҳ ва зиёратгоҳларни боғловчи ички туристик саёҳатлар дастурлари ишлаб чиқилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан барча ҳудудлардан кекса фаолларни кенг жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Кексаларнинг дам олишини ташкил этишда санитария-гигиена қоидаларига қат’ий риоя қилинади, дейилади хабарда.