Nokia Россия бозоридан чиқишини эълон қилди

Финляндиянинг Nokia телекоммуникация компанияси Россия бозоридаги ишини тўхтатганини маълум қилди.

«Украинага бостириб киришнинг дастлабки кунлариданоқ Nokia Россияда бундан кейин бўлиши мумкин эмаслиги аён бўлди. Сўнгги ҳафталарда биз етказиб беришни тўхтатдик, янги бизнесни тўхтатдик ва чекланган илмий-тадқиқот ишларини Россиядан ташқарига кўчирмоқдамиз. Энди биз Россия бозоридан чиқишимизни эълон қилишимиз мумкин. Бу жараён давомида бизнинг устувор вазифамиз ходимларимиз хавфсизлиги ва фаровонлиги бўлиб қолади», — дейилади компания баёнотида.

Шу билан бирга, Nokia Россия телекоммуникация тармоқларининг соғлиғини сақлашни давом эттириш ниятида ва санкциялар доирасида ушбу ёрдамни кўрсатиш учун зарур бўлган лицензиялар учун ариза беради.

Компания Россия бозорини тарк этиш дан жиддий молиявий натижалар кутмайди.