Норвегия Қуролли кучларни тайёрлаш учун Британияга ўз инструкторларини юборади

Норвегия мудофаа вазири Берн Арилд Граммнинг айтишича, мамлакат Буюк Британияда украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш дастурига қўшилади.

Бу ҳақда NRK хабар бермоқда.

«Украина кучлари қўшимча тайёргарлик ва таълимга жуда муҳтож. Норвегия Британиянинг Украина аскарларини Буюк Британияда тайёрлаш ташаббусига ижобий муносабатда. Биз ҳам баъзи бошқа давлатлар сингари аскарларнинг бу асосий тайёргарлигида инструкторлар билан қатнашамиз», деди у.

Дастур 2022 йил давомида амал қилади. Умуман олганда, 10 минг украиналик кўнгиллини бошланғич ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ Британияда УҚК жангчиларини тайёрлашда Финляндия ҳарбий инструкторлари ҳам иштирок этиши хабар қилинганди. Бундан ташқари, Дания ҳам инглизлар билан бирга украиналик ҳарбийларни тайёрлайди.