Норвегияда нефт ва газ ишчиларининг норозилик намойишлари ниҳоясига етди

Норвегия ҳукумати талаби билан нефт ва газ саноати ходимларининг иш ташлаши якунланди.

Расмийлар аралашди, чунки иш ташлаш Норвегия газ экспортини 60 фоизга қисқартириш ва Европадаги энергетика инқирозини янада кучайтириш билан таҳдид қилди.

Бу ҳақда Норвегия ҳукумати сайтида хабар берилди.

Норвегия ҳукумати Ледерне ва Норвегия нефт ассоциацияси ўртасидаги меҳнат низолари бўйича ҳакамлик қилишини айтди.

«Меҳнат ва ижтимоий интеграция вазири Марте Мьес Персеннинг кўмагида томонлар иш ташлашни тўхтатишга келишиб олдилар, шунда ҳар бир киши имкон қадар тезроқ ўз иш жойига қайтиши мумкин», — дейилади баёнотда.

Мьес Персеннинг сўзларига кўра, Норвегия ҳукумати одатда бундай вазиятларда «сезиларли даражада вазминлик» кўрсатади, бироқ эълон қилинган иш ташлашнинг мумкин бўлган оқибатларининг жиддийлиги уни дарҳол аралашишга мажбур қилган.

5 июлда бошланган касаба уюшмалари иш ташлаши Европа учун ҳалокатли бўлиши мумкин эди.

Норвегия сўнгги ҳафталарда Европага табиий газ етказиб беришни сезиларли даражада камайтирган Россиядан кейин қитъада иккинчи йирик энергия етказиб берувчи ҳисобланади.

Режалаштирилган иш ташлаш шанба кунига қадар Норвегия газ экспортини деярли 60 фоизга қисқартиради. Энг ёмон ҳолатда, Белгия ва Буюк Британия Норвегиядан газсиз қолади, деб ёзади Reuters. Намойишларнинг кучайиши нефт қазиб олишни ҳам суткасига 341 минг баррелга қисқартиради.

Норвегия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги фонида Европада энергия ресурсларининг қўшимча тақчиллигини яратиш қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.

«Норвегия Европанинг энергия хавфсизлиги ва Россия агрессиясига қарши Европа бирдамлигини мустаҳкамлаш учун қўлидан келган барча ишни қилиши керак», — деди вазирлик.