Ўзбекистон Республикасининг Остонадаги элчихонасида брифинг бўлиб ўтди, унда Қозоғистондан келаётган сайёҳлар оқимининг ўсиши муҳокама қилинди.
Иштирокчиларга маълум қилинишича, Ўзбекистон чет эллик меҳмонлар сонини 7 миллионга етказишни мақсад қилган, Қозоғистоннинг 15 дан ортиқ туроператорлари Самарқанд, Бухоро ва Хоразмга сайёҳлик сафарларига катта қизиқиш билдиришган.
«Шунингдек, янги йўналишлар бўйича саёҳатларни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги тарихий обидалар ҳақида маълумот олиш ва оммалаштиришга кўмаклашиш зарур», – дейди Қозоғистондаги туроператорлардан бири раҳбари Салтанат Абжанова.
Бироқ брифингда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳали тўлиқ очиб берилмагани таъкидланди.
Хусусан, сайёҳлар учун қизиқарли бўлиши мумкин бўлган жойлар ҳақида маълумотлар, шунингдек, меҳмонларни республикада қолишга ундайдиган таклифлар кам.
Остона ва Олмаотадан Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусга авиақатновлар очиш, чегара пунктларида сайёҳлик гуруҳлари учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш таклифи билдирилган.