Қозоғистон давлат чегараси орқали 12 та автомобил ўтказиш пункти очди

Қозоғистон Россия ва Ўзбекистон билан чегарада 12 та автомобил ўтказиш пункти очди.

Қарор 12 июлдан кучга киради, деб хабар беради Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайти.

«Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси билан Давлат чегараси орқали 12 та автомобил назорат-ўтказиш пункти фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022-йил 12-июлдан бошлаб қуйидаги автомобил назорат пунктлари фаолияти тикланади:

  • Россия чегараси орқали (Қондибай, Акбалчиқ, Қизилжар, Найза, Жезкент, Байтанат, Коянбай, Ўрда, Шаган, Карашатау)
  • Ўзбекистон чегараси орқали (Целинний ва Сирдарё).