Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг хабар беришича, Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) ишлаётган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари паспортлари олиб қўйилгани ва мажбурий ҳибсга олингани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Қайд этилишича, фуқароларнинг иш жойига келиб тушган мурожаати муносабати билан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Чимкент шаҳар бошқармаси ходими ва Чимкент туман ИИБ тезкор гуруҳи ходимлари жўнаб кетган.
Ўзбекистонликларга паспортлари қайтарилиб, маошлари ундирилди. Айни пайтда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилаётгани хабар қилинмоқда.
Аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқароларини мажбурий меҳнатга мажбурлаган иш берувчи қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.