Партизанлар Россия Федерациясининг тўртта ҳудудида «темир йўл уруши» ни бошладилар

Партизанлар Россиянинг тўртта ҳудудида «темир йўл уруши» бошладилар. Бу ҳақда Беларускі Гаюн Telegram-канали хабар берди.

Қайд этилишича, фақат сўнгги икки ҳафта ичида улар Брянск, Орёл, Смоленск ва Курск вилоятларида темир йўл изларини яроқсиз ҳолга келтириш бўйича муваффақиятли ҳаракатларни амалга оширган.

Бу Россия қуроллари Украина чегарасига тез ва муаммосиз етказилмаслиги учун қилинган.

Хусусан, партизанлар сигнализация ва қўриқлаш тизимининг реле қутиларига таймер орқали ишга тушириладиган ва релей қутисининг ички жиҳозларини бутунлай ёндириб юборадиган махсус қурилмалар ўрнатадилар.

«Россия темир йўллари инфратузилмасида амалга оширилган баъзи партизан ҳаракатлари учун жавобгарликни Буслы ляцяць ўз зиммасига олди», дейилади хаббарда.