Пентагон Шойгунинг Луганск вилоятининг қўлга олиниши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

АҚШ Шойгунинг Украинанинг Луганск вилояти ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди. Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Донбасс устидан назорат кенгаяётгани, айирмачи ва ўзини ўзи деб эълон қилган Луганск Халқ Республикаси ҳудуди тез орада назоратга олинишини маълум қилганди.

Бир кун аввал брифинг чоғида Пентагон спикери Жон Кирбидан Шойгунинг Россия қўшинлари Луганск вилоятини тўлиқ қўлга киритишга яқин тургани ҳақидаги сўзларига изоҳ бериш сўралган.

Унинг сўзларига кўра, у ҳарбий ҳаракатлар географияси бўйича фоизли ҳисоб-китобларга эга эмас. Пентагон вакилининг фикрича, ҳудудлар ҳар куни қўл алмашганда бундай кўрсаткичлар фойдали ўлчов бирлиги эмас.

«Масалан, икки ҳафта олдин мендан Харков ҳақида сўрасангиз, руслар Харковни ўраб олишди. Шаҳарнинг жануби-шарқида украиналиклар ўзларини таъминлашда давом этишлари мумкин бўлган кичик коридор бор эди. Ва энди улар русларни Харковдан Белоруссия ва Россия чегарасигача сиқиб чиқаришди. Кейин эса шарқдан узоқда, Донбасснинг шимолий минтақасида», — дея қўшимча қилди Кирби.

Аввалроқ Шойгу ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ЛХР худидини тезроқ эгаллаб олинишига ваъда берган эди.

«Россия қуролли кучлари гуруҳлари Луганск ва Донецк халқ р еспубликалари халқ милицияси бўлинмалари билан биргаликда Донбасс ҳудудлари устидан назоратни кенгайтиришда давом этмоқда. Луганск Халқ Республикасини озод қилиш якунланмоқда», — деди Шойгу жума куни Россия Мудофаа вазирлиги коллегияси йиғилишида.